Ёш авлодга таълим ва тарбия беришдек шарафли вазифани сидқидилдан адо этаётган, ўз билими, тажрибаси ва меҳнати билан келажак авлодни камолга етказаётган устозларнинг жамиятимиз тараққиётидаги ўрни беқиёс.
Бугун юртимизда устоз ва мураббийларнинг меҳнатига эътибор ва эътироф тобора кучайиб бормоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида бу йил 208 та туман ва шаҳарда “Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари муносиб рағбатлантирилгани, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан таълимнинг барча бўғинларидаги илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилганини таъкидлаш мумкин.
Барча устоз ва мураббийларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, касбий фаолиятларида улкан муваффақиятлар ва шогирдларининг ютуқларидан доимо фахрланиб юриш бахтини тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли устозлар!
#uzlidep #tabriklaymiz
