Давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратмоқда.
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги нафақат сиёсий келишувлар, балки аниқ иқтисодий натижалар билан ҳам мустаҳкамланмоқда. Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланган. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,2 миллиард доллардан ошган, мамлакат ташқи савдосининг 21 фоиздан кўпроғи Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда.
Хитой инвестициялари ҳисобига янги корхоналар ташкил этилмоқда, иш ўринлари яратилмоқда, замонавий технологиялар жорий этилиб, тадбиркорлар учун янги имкониятлар очилмоқда.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланиши партиялараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.
Бу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Хитой Коммунистик партияси билан алоқаларни ривожлантириш эса нафақат партиялар, балки халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик учун ҳам янги имкониятлар яратади.
#uzlidep #konferensiya

