“МУСЛИМА АЁЛЛАРГА ОИД АҲКОМЛАР” — ЯНГИ ДАРСГА ТАКЛИФ
Муслима аёлнинг динини тўғри ўрганиши унинг энг улуғ бурчларидан биридир. Ушбу дарсда ҳаётимизда энг кўп учрайдиган шаръий масалалар Қуръон, саҳиҳ Суннат ва кибор уламоларнинг ишончли фатволари асосида ўрганилади.
Дарсда қуйидаги мавзулар ёритилади:
Намоз ва таҳорат; Сафар, маҳрам, ҳаж ва умра; Закот ва рўза; Талоқ ва оилавий ҳаёт; Муслима аёлнинг кийиниши; Оиладаги ўрни, ҳуқуқ ва масъулиятлари.
Ушбу дарс динини онгли ўрганишга, ибодатларни тўғри адо этишга ва ҳаётдаги шаръий масалаларга тўғри ечим топишга ёрдам беради.