Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 3-курс талабалари. Аввал маълум қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025-2026 ўқув йили ўқув графигига мувофиқ 2025-2026 ўқув йилида сиртқи таълим шакли бўйича 3-курс тегишли гуруҳ талабаларига 5-семестр ўқув машғулотлари 2025 йил 01-декабрдан 27-декабргача бўлиб ўтади. Белгиланган тартибда дарс жадвалига мувофиқ ўқув машғулотлари бўлади. Барча талабалар қатнашиши лозим. Ўқув машғулотлари университетнинг қуйидаги ўқув биноларида дарс жадвалига мувофиқ ўтказилади: 1) Олмазор тумани Зиё кўчаси 5-уй манзилида Сиртқи таълим факультети ўқув биносида ўтказилади ( Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳларидан ташқари). Ушбу таълим йўналишлари (Зиё кўчаси 5-уйда) 1) Банк иши - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 2) Бухгалтерия ҳисоби ва аудит - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 3) Инвестицион лойиҳаларга хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 4) Иқтисодиёт - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 5) Суғурта иши - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 6) Халқаро валюта-кредит муносабатлари - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 7) Солиқлар ва солиққа тортиш - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 8) Менежмент - ўзбек, рус таълим гуруҳлари 2) Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳлари учун - Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 60А-уй манзили “8” ўқув биносида ўтказилади. Ушбу таълим йўналиш (Молия институт олдинги) 1.Молия ва молиявий технологиялар - ўзбек, рус таълим гуруҳлари Сиртқи таълим факультет деканати.
Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 3-курс… — UE_Transfer — TG.ME
November 28, 2025 624 2