Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 3-курс… — UE_Transfer — TG.ME

Ассалому алайкум, ҳурматли ТДИУ Сиртқи таълим факультети 3-курс талабалари. Аввал маълум қилганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 2025-2026 ўқув йили ўқув графигига мувофиқ 2025-2026 ўқув йилида сиртқи таълим шакли бўйича 3-курс тегишли гуруҳ талабаларига 5-семестр ўқув машғулотлари 2025 йил 01-декабрдан 27-декабргача бўлиб ўтади. Белгиланган тартибда дарс жадвалига мувофиқ ўқув машғулотлари бўлади. Барча талабалар қатнашиши лозим. Ўқув машғулотлари университетнинг қуйидаги ўқув биноларида дарс жадвалига мувофиқ ўтказилади: 1)  Олмазор тумани Зиё кўчаси 5-уй манзилида Сиртқи таълим факультети ўқув биносида ўтказилади ( Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳларидан ташқари). 2) Молия ва молиявий технологиялар таълим йўналиши гуруҳлари учун - Юнусобод тумани А.Темур кўчаси 60А-уй манзили “8” ўқув биносида ўтказилади. Сиртқи таълим факультет деканати.

November 28, 2025 391 1