Таълим кредити олиш учун аризани my.gov.uz орқали бериш мумкин… — Afsonaviy Uchqorgon — TG.ME

Таълим кредити олиш учун аризани my.gov.uz орқали бериш мумкин.

Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр ва магистратура талабалари, шунингдек профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити олиши мумкин.

Кредит миқдори:
— 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
— 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
— GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.

Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.

Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.

Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар, шунингдек хориждаги ОТМ талабаларига берилмайди.

Аризалар тижорат банки томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Ариза топшириш: my.gov.uz — Таълим кредити хизмати

Афсонавий
😎: @Uchqorgon
❤6👍3🔥1
October 16, 2026 3.2K 22