Учқўрғон туманида айрим автомобиль йўлларида ҳаракат вақтинча чекланади.
Учқўрғон тумани Қўғай МФЙда жойлашган «Либослар савдо дўкони» катта тадбиркорлик субъектининг очилиш маросими муносабати билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2026 йил 15 октябрь куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар қуйидаги йўналишларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади:
🚧 Учқўрғон — Янгиер — Қўғай — Хақулобод йўналишидаги 50V 009 автомобиль йўлининг 18 километри;
🚧 Учқўрғон — Қўғай — Бўстон йўналишидаги 50V 012 автомобиль йўлининг 10–11-километр оралиғи.
Ҳайдовчилардан ҳаракатланиш давомида йўл белгилари ва ЙҲХБ ходимлари кўрсатмаларига амал қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида имкони борича муқобил йўналишлардан фойдаланиш сўралади.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Афсонавий 😎: @Uchqorgon

7
3
2October 13, 2026 3.5K 10