🇺🇿Ўзбекистон делегацияси вакилларини Мисрнинг Қохира шаҳрида бўлиб ўтган «EGYPT FABRIC&YARN EXPO» кўргазмасига ташрифи ўз якунига етди.
🔹"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида 10 дан ортиқ маҳаллий тўқимачилик корхоналари қатнашди ва музокараларда фаол иштирок этишди.
🔹Шунингдек Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маҳаллий корхоналарга ташрифлар уюштирилиб, келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича B2B музокаралари ўтказилди.
🔹Кўргазмада Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳияти намойиш этилди, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун муҳим келишувларга эришилди.
1February 24, 2025 490 3