Ўзбекистон ва АҚШ «Артемида» битимларини имзолади Ўзбекистон ва АҚШ…

Ўзбекистон ва АҚШ «Артемида» битимларини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳамда тадқиқ этиш бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгиловчи «Артемида» битимларини имзолади, дея хабар берди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

Таъкидланишича, ҳужжат Ўзбекистоннинг NASA ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда космик технологиялар трансфери учун янги имкониятлар яратади.

Ўзбекистон «Артемида» келишувларини имзолаган 77-давлат бўлди.
❤16👍2🔥2
19-oktabr, 2026 12,3 ming 7