Масаллиқлар: — ½ стакан кокос, зайтун ёки кунжут мойи — 1 ош қошиқ… — TABIB QIZ | Расмий канал — TG.ME

Масаллиқлар:
— ½ стакан кокос, зайтун ёки кунжут мойи
— 1 ош қошиқ қуритилган пиёз бўлаклари
— 3-4 дона чиннигул (гвоздика)
— 1 кичик бўлак қуритилган саримсоқ

Тайёрлаш ва қўллаш:
Идишда мой ва масаллиқларни аралаштириб, жуда паст оловда 8–10 дақиқа илитинг (куйдириб юборманг).

Тўлиқ совутиб, докадан ўтказинг ва қуруқ шиша идишга қуйинг.

Мойдан озгина олиб, бош терисига 3–5 дақиқа массаж қилинг.
30–60 дақиқа қолдириб, шампунь билан ювинг. Ҳафтада 1–2 марта ишлатинг.

Эслатма: Мой ичида янги (ҳўл) пиёз ёки саримсоқ сақламанг — моғор босиши мумкин. Ишлатишдан олдин терида аллергия йўқлигини текширинг.


📞 Мурожаат учун: +99855-516-58-58

Telegram | Instagram | YouTube
❤4
September 25, 2026 2.6K 5 34