Кун фотоси (photo by A.Tuychiev) Бугунги «Кун фотоси» — Сирдарё… — Sirdaryo Live | OAV — TG.ME

🗣 Кун фотоси (photo by A.Tuychiev)

Бугунги «Кун фотоси» — Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродовнинг ёшлар билан самимий мулоқоти акс этган лаҳзалардан.

🎉 Байрам тадбири давомида ҳоким ёшлар билан очиқ ва самимий суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари, орзу-интилишлари ҳамда келажакдаги режалари билан қизиқди.

👦👦Айниқса, тадбирда иштирок этган ёш авлод вакиллари билан бўлган самимий мулоқот, эътибор ва илиқ муносабат кўнгилларда яхши таассурот қолдирди.

🤝 Ёшлар билан яқин мулоқот — уларни тинглаш, қўллаб-қувватлаш ва янги имкониятлар сари руҳлантиришнинг муҳим омилидир.

📸 Кун фотоси — самимият, эътибор ва ёшларга бўлган ишонч мужассам бўлган бир лаҳза!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
August 26, 2026 184 1