диққат ❗️Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш мумкин бўлади… — Sirdaryo Live | OAV — TG.ME

#диққат

❗️Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш мумкин бўлади

Энди пул юборишда олувчининг карта ёки банк ҳисобварағи реквизитларини киритиш шарт бўлмайди. Олувчининг телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланган бўлса, шу рақам орқали пул ўтказиш мумкин.

Марказий банкнинг янги тартибига кўра:
🔹 пул ўтказмалари Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилади;
🔹 телефон рақами банк мобил иловаси орқали ҳисобвараққа боғланади;
🔹 бир банкда битта рақам фақат битта ҳисобвараққа бириктирилади;
🔹 ўтказмани тасдиқлашдан олдин олувчининг Ф.И.О., банки ва комиссия миқдори кўрсатилади;
🔹 мобил илова орқали ўтказмалар 24/7 режимида, реал вақтда амалга оширилади.


Янги тартиб қарор расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
August 26, 2026 2.1K