Халқ қабулхонасида 21 нафар фуқаролар мурожаати кўриб чиқилди Аҳолини… — Sirdaryo Live | OAV — TG.ME

Халқ қабулхонасида 21 нафар фуқаролар мурожаати кўриб чиқилди

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, фуқароларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш ҳамда уларнинг ечимини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гулистон туманидаги Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Қабулда Гулистон тумани ҳокими Олимжон Жўраев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этиб, фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб боришди.

Қабул давомида жами 21 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этиб, мурожаатларнинг асосий қисмини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, доимий иш билан таъминлаш ҳамда даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар ташкил этди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланиб, масъулларга бириктирилди ва муддатлар белгиланди.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU
August 26, 2026 1.1K