@ Ўзбегойим .:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Шундай қилиб Ботиржон тўрт ёшга тўлгунча ҳам тили қайтиб чиқмади. Бир куни Тоиржон кўчадан қўлида бир қоғоз тутганча ҳовлиқиб келиб қолди. Унинг айтиши бўйича номини ошкор қилмаган бир тадбиркор клиникадан Ботиржоннинг маълумотларини суриштириб, унинг номига ҳисоб рақами очтирибди. Москвада даволаниши учун самолёт билетларигача бердиртириб юборибди. Бу хушхабарга бир ишониб, бир ишонмай Тоиржоним ўғлини олиб йўлга тушди. Москвада катта шифокорлар набирамни операция қилишди. Ўшанда зинадан йиқилганда жароҳот олган томир ва пайларни йўлларини очишди. Бир ой деганда Ботиржон Москвадан "тили чиқиб" қайтди. Уч ойларда эса булбулигўёдек сайраб кетди.
Биз бу яхшиликни Севарагинам қилганини билмай ҳам қолар эканмиз. Токи маҳаллага мен ва чолимнинг номига Умра сафари учун йўлланма келмагунча. Шунда бу сафар бизга яхшилик қилаётган инсон ким экан дея ўйланиб қолдик. Тоиржонни яқин дўсти маҳалла фаоли эди. Ўғлим шу йигитни қистовга олиб эҳсонлар Севаранинг фирмаси номидан келаётганлигини билиб олди. Севарагинам тушмагур шунча яхшилик қилиб бир оғиз мен қилдим демаса-я?
— Сиз у билан кўришиб турасизми?
— Бўлмасам-чи? Қизим йигирма кун, ойда бир мен ва чолимни, шунингдек Зилола ва Ботиржонни олиб ўзини машинасида айлантириб келади. Қаерда янги кафе, ресторан очилса олиб боради. Тоғларга, боғларга чиқамиз.
— Ўғлингиз билан келинингиз бу ҳолатга қанақа қарашади? Ҳар ҳолда Севара бир вақтлар келинингиз бўлган экан!?
xazon_rezgi
—360—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Маъмура опа жилмайди:
— Улар нима ҳам десин!? Севаранинг қандай аёллигини кўриб туришибди-ку? Ботиржон у сабаб шифо топди. Айтганча Зилола ҳам, Ботиржон ҳам ўз онасини "ойи", Севарани эса "ая" деб чақиришади. Ундан кейин Севара уйимиздан чиқиб кетгандан сўнг бизникига ҳеч қачон қайтиб келмади. Тоиржон билан Сарвинозга қайтиб учрашмади. Бизни ҳам ҳар сафар кўчамиз бошидан олиб кетади, ўша ерга қўйиб кетади. Мана шунақа менинг қизим.
Энди айтинг-чи, шундай яхши аёл ёлғиз ўзи яшаши адолатданми? Кеча сизни кўришга келган ўғлингиз ва набирангизни кўриб юрагим жиз этганди. Кейин билсам келинингиз оламдан ўтган экан. Шунда хаёлимга лоп этиб Севара келди. Мен сизга уни ота-онасини манзилини бераман. Бир бориб кўринг.Ким билсин, бировни бировга сабабчи дейишади-ку? Тақдир бўлса ажабмас.
Ҳа айтганча, шу вақтгача ҳам Севаранинг харидорлари кўп бўлди. Аммо қизим қайсарликка ўтиб олган.Эрга тегмайман деб туриб олган. Кўнглидан жой олган кимдир чиқар бир куни. Бориб кўраверинглар-чи? Аллоҳ ҳам бандаларини ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Насиб қилса бари яхши бўлади.
xazon_rezgi
🍂
—361—
🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
74
25
6
3
3
3
2