@ Ўзбегойим .:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Мен, мен, — бараварига ирғишлашди кичкинтойлар.
— Ҳеч қайсинг чиқмайсан, — деди лаб буриб Нодир акасининг кичик қизи Бону, — мен аммамга қиз бўлганманми, машинада ҳам бир ўзим кетаман...
— Севара, — деди синглиси билан елка тутиб кўришар экан Нодир акаси, — ана энди арининг инига чўп суқдинг. Бу туришда аэропортга кеч қолмасак бўлгани...
— Акажон, "Бизнес ва инновацияга катта эътибор қаратадиган, стартаплар ва замонавий бошқарув усулларини ўрганиш имкони бўлган, дарслари халқаро стандартлар асосида ўтиладиган нуфузли университет магистранти бўлган Севара синглингиз учун бу ширинтойларни тинчлантириш нима иш бўлибди? Қараб туринг...
Тез орада Бобур, Нодир ва Севаралар ўз машиналарида йўлга тушдилар...
🍂
Кечга бориб келди—кетди тинчигач Гулсара опа ўзига суяниб эркаланиб ўтирган кенжатойи Севарани бағрига босганча сўзланди:
— Аллоҳимга минг қатла шукр, қизим. Ўзини байтига чорлагани, кўнглимиз кетган муборак ерларга қадамларимизни етказгани учун алҳамдулиллоҳ...
Бу тарафдан армоним қолмади. Энди сени бахтингни кўрсам бўлгани...
—356—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Ойиии... — Гулсара опанинг юзидан чўлп этиб ўпди Севара, —келинг бугун шу ҳақда гаплашмайлик. Қаранг қандай яхши кун бугун!? Бир яхши ўтирибмиз ўзи...
— Мен гўзал ва бетакрор Мадинада, Маккайи мукаррамада юрганимда қўлимни ҳар дуога очганимда Аллоҳимдан сенинг бахтингни сўрайвердим. Ҳар дуо қилганимда юрагим ёришиб кетаверди. Мана кўрасан ҳадемай бахтинг очилиб кетади
— Албатта очилади, — жилмайди Севара, — ҳадемай магистрлик дипломини оламан. "Sevara FASHION" эса нуфузли давраларда, миллий брендлардан бири сифатида қайд этилди. Икки ойдан сўнг иш юзасидан Европа бўйлаб сафарим бор. Яна... Яна... — ўйланди Севара, — ҳа, фақат қизингиз ва унинг шогирдлари ижоди асосида савдо қилинадиган уч қаватли мажмуамизнинг кузда очилишга тайёр бўлади. Буларнинг бари сизнинг ва адамларнинг дуолари шарофатидан... Ундан кейинчи, менда илҳом шунақа қайнаб келяпти—ки, бири биридан ажойиб ғоялар миямда навбат талашиб ётибди.
— Мен булар ҳақида айтмаяпман, — ҳўрсинди Гулсара опа, — майли сен санаганларинг ҳам бахт. Аммо булар ўз йўлига. Мен аёллик бахти ҳақида гапиряпман. Мана шунча йилдан буён ўз ҳолингга қўйиб бердик. Кўнгил яралари битсин дедик. Тўққиз йил хазил муддат эмас. Ёшинг ҳам ўттиз тўртга чиқди. Энди ҳам турмуш қуриш ҳақида ўйламасанг, ҳадемай кеч бўлиши мумкин.
—357—
40
5
4
2
2