ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #84063 — TG.ME

КЕРАКЛИЙ МАСЛАҲАТЛАР


🔺 Тишларингиз ҳамиша оппоқ бўлиб, ярқираб туришини истасангиз, сиқиб олинган лимон шарбатига пахтани ботириб, у билан ҳафтада 3 марта тишларингизни артинг.

🔺Семиришни хоҳламасангиз, доимо помидор шарбатини ичиб юринг.

🔺Ҳар тонгда яримта лимонни сиқиб, сувга аралаштириб, у билан юзингизни артинг.

🔺Соябонларни ярим очиқ ҳолда содали сувга солиб ювиш лозим. Ундан сўнг очиб, душда чайиш керак.

🔺Музлаткич ичида нохуш ҳид пайдо бўлса, уни ҳеч бўлмаганда 1 ойда икки марта ичимлик содаси қўшилган илиқ сувда ювиш лозим. Ёки унга бир бош пиёзни тозалаб, солиб қўйсангиз ҳам ёқимсиз ҳид йўқолади.

🔺Дазмол юзида занг пайдо бўлса, уни идиш ювиш воситаси шимдирилган юмшоқ латта билан артиш керак.

🔺Уй ичидаги ёқимсиз ҳидни йўқотиш учун қоғозга солинган озгина қаҳвани бирор жойга ташлаб қўйинг.

🔺Тухум пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Аксинча, 1 литр сувга солиб, 4 кун сақланг. Шундан сўнг ундан гул ва ўсимликлар учун озуқа сифатида фойдаланиш мумкин.

🔺Сабзавотлар қанча кам вақт, салқин, қуруқ жойда турса, унинг таркибидаги витаминлар шунча кўп сақланади.

🔺 Редискани истеъмол қилишдан олдин 15 дақиқа сувга ивитиб қўйинг.

🔺Лакланган мебелингизда тирналган излар бўлса, ўша жойни йодга ботирилган пахта билан бўяб олишингиз мумкин.

🔺Лакланган мебелларни намланган мато билан асло арта кўрманг, у хиралашиб қолади. Яхшиси духоба билан тозалаган маъқул.

🔺Тухум оқининг тезроқ кўпиришини истасангиз, унга бир чимдим туз ташланг.

🔺Гарнир учун тайёрланадиган гуручни буғда пиширсангиз, у бир-бирига ёпишмай, дона-дона бўлиб пишади.

🔺Ун ва гуруч сақланадиган идишга мих ёки шунга ўхшаш металл парчаси солиб қўйсангиз, унга мита тушмайди.

🔺Бодринг ва помидордан тайёрланган тузламалар кирсиллаб туришини истасангиз, унга ерқалампир(хрен)нинг ёш баргларидан қўшиб тузланг.

🔺Кечпишар олмаларни узоқ вақт асраш учун уларнинг ҳар бирини алоҳида қоғозга ўраб, қоронғу жойда сақланг.

🔺Товуқ гўштини қовуришдан 7 дақиқа олдин совуқ сувга солиб қўйсангиз, у қип-қизил бўлиб пишади.

🔺Уйингиз янги таъмирдан чиқарилиб, ундан бўёқ ҳидлари кетмаганми? Бунинг йўли жуда осон. Саримсоқпиёз бўлакларини уйнинг бурчакларига қўйиб чиқсангиз, ҳиддан асар ҳам қолмайди.


🏡
   Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️

Реакция босамиз ❤️


🌸🩵
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ🔹КЕРАКЛИ КАНАЛ ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


♥️
❤40