🔆🌸:
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
323-қисм
Санжик қўлини стол устига, менинг бармоқларимга яқинроқ суриб, овозини янада майинлаштирди. Унинг нигоҳидаги сохта илиқлик ортида қандай айёрлик яширинганини кўриб турардим. Энди у қопқоннинг охирги занжирини ёпиш учун ҳаракат қилаётган эди.
— Самина, сендек нафис қизлар зулматда яшаш учун яралмаган. Агар менга ишонсанг, сени мана шу олтин қафасдан олиб чиқиб кетаман. Менинг хорижда ҳам ҳамма шароитларим бор. Фақат... бир оз жасорат бўлса бас. Даданг ва бобонг сени кузатишаётган бўлса, демак, биз тезроқ ҳаракат қилишимиз керак, — деди у худди ҳақиқий ошиқдек кўзларимга тикилиб.
— Қандай қилиб? — дедим мен ҳам лабларимни тишлаб, гўёки қўрқув ва ҳаяжондан довдираб қолган содда қиздек. — Улар мени барибир топишади. Карточкаларимни блоклаб қўйишса, бутунлай чорасиз қоламан-ку?
Кўзларим ёшланди. Атай ролга кириб йиғлашга ҳам тушдим .
- Мен ҳозир ҳам улардан қочиб чиқдим. Барчасидан тўйдим. Яқинда мени мажбуран узатишмоқчи. Мен севиб, севилиб турмуш қурсам дейман.
Санжикнинг юзида аранг сезиладиган, маккор ва зафарли табассум югурди. У айнан мана шу гапни кутаётган эди.
— Бунинг йўли осон, гўзалим, — у олдинга бир оз тикилиб, шивирлади. — Улар сени пул билан бўғиб туришига йўл қўймаслигимиз керак. Дадангнинг ёки оилангнинг ўша сенга тегишли бўлган банк ҳисоб рақамларидан маблағларни хавфсизроқ, улар кузата олмайдиган крипто-ҳамёнларга ёки хорижий ҳисобларга ўтказиб оламиз. Калитларни менга берсанг, ўзим ҳаммасини ҳал қиламан. Кейин эса... бизни ҳеч ким тўхтата олмайди. Маликалардек яшайсан.
Ичимдан келаётган нафратни зўрға жиловлаб, юзимга маҳлиёлик ифодасини бердим.
— Ростданми? Сиз буни уддалай оласизми? — дедим кўзларимни катта-катта очиб.
- Ишон, мен шу пайтгача бировни севмаганман. Аммо сен...
У кўзларимга ҳудди ошиқ бўлгандек тикилди.
ДАВОМИ БОР...
ТАЬҚИБ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
324-қисм
— Рости, мен сиздан бундай гапларни эшитаман деб ўйламагандим... — дедим кўзларимдаги ёшларни рўмолча билан секин артиб, худди унинг “муҳаббат изҳори“дан бутунлай эриб кетган содда, бахтсиз бой қизи қиёфасига кириб. — Ҳамма менга фақат бойлигим ёки сулоламнинг обрўси учун яқинлашади деб ўйлардим. Сиз чиндан ҳам мени бу олтин қафасдан қутқара оласизми?
— Сўз бераман, Самина, — Санжик қўлимни кафтлари орасига олиб, худди ҳаётининг мазмунини топгандек оҳиста сиқди.
— Сен фақат менга ишонсанг ва айтганларимни қилсанг бўлди. Эртагаёқ бу шаҳардан биргаликда чиқиб кетамиз. Менга сенинг бойлигинг ҳатто керак эмас. Бу шаҳардан сени тутиб олмасларидан олдин улгурсак бўлди.
(Улгурамиз, Санжик, албатта улгурамиз. Фақат сен ўйлаган мақсадга эмас, сенинг қўлингга кишан тақиладиган лаҳзаларга улгурамиз!) — ичимда кечган бу алангани зўрға жиловлаб, унга қараб маҳзунлик билан бош силкидим.
- Рахмат сизга.
- Қани ширинликдан олчи. Бу ерда энг зўрларини тайёрлашади.
Ўша куни Санжикка ўзимнинг яқинда тайёрлатган визиткамни узатдим. У томоша қила туриб кўзлари катталашди.
- Сиз... Тўраларданмисиз?
- Ҳм...
- Улар фақат тўралар билан қуда бўлади деб эшитганман.
Яна кўзимдан ёш оқди.
- Айни шу сабаб мен бахцизман.
- Ўзим сени бахтли қиламан.
Мен бари бу қадар тезликда содир бўлади деб кутмагандим. У билан бир ҳафтача ошиқ ролини маромига етказиб ўйнадим. Энг муҳими жпс ўрнатилган картам орқали уни қаерларда юрганини кўра бошладим. Лекин бу ҳақида устозимга айтмадим.
Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди.
***
Хондамир ҳам жонимга тегиб кетганди. Мен кутган кунлар яқинлашиб борар, тезроқ Хондамирдан қутилсам дердим. Бобом фотиҳани уч кундан кейин қиламан деб турганда, Мехрибону аммам важоҳат билан қўрғонга кириб келди.
ДАВОМИ БОР...
🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
160
21
12
8
5
5