- Сукут розилик аломатими?
Биз у билан суҳбатлашиб уйигача бордик, ҳайрлашар эканмиз, тақдиримга ёзилган қиз шу қизми??? -, деб ўзим билан ўзим суҳбатлашиб уйга қайтдим...
Орадан роса бир ой ўтиб, бизнинг уйдагилар Диёрани менга сўраб, совчиликка боришди. Биз ҳам бу орада яқиндан танишиб ҳам олдик. Совчилар ишни «пишириб» бўлгач, бизнинг учрашувимиз, илк учрашувимиз ҳам етиб келди. Биз одатдагидек ҳамма борадиган ҳиёбонга эмас, аксинча, биз учун қадрли бўлган кўприкка бордик. Мен бир даста гул билан уни кутиб турардим, ҳа деганди келавермасди Диёра. Бир пайт кимдир гапирди.
- Яхши йигит, бир муаммони деб ўз жонига қасд қилиб, дарёга ташлаш шартми? - деди Диёра жилмайиб.
- Бор бўлингей, тошбақа миниб келдингизми?
- Йўқ, доимгидек пиёда келдим.
- Бу гул сизга, гулдек очилиб юринг, - дея унга узатдим.
- Раҳмат, - деб иболи жилмайган Диёранинг юзи уятдан қизарди. Шу вақт шарроз этиб ёмғир қўйиб юборди. Диёра сумкасини очиб, ўша мен берган соябонни тутди.
- Ҳа, таниш соябон.
- Ва бизнинг бахт йўлимиз боши соябон, - дея Диёра елкамга бошини қўйди. Ёмғир шарроз қўярди. Биз эса ҳамон кўприк устидан дарёга тўйиб боқардик. Ёмғир ёғиши бизнинг бахтимиз мадҳияси каби жарангларди. Кимга қандай, биз ёмғирни севамиз, чунки ёмғир бизнинг бахтимизга гувоҳдир...
🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Telegram
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim

45
18
2
2
1