-Нима? Бу нима деганингиз?
- Энди қийинчиликларни деб одам ўзини дарёга ташлаш шартмикан? Жондан ҳам азизми ўша муаммолар?, - дедим титраган лабларим билан.
- Ким дарёга ташламоқчи? Менми? Тавба, сиз менга нега ёпишиб олдингиз? Мен дарёга ашламоқчи эмасман, боринг, кетинг, - деди жаҳл билан.
- Ҳа деб ҳайдаб солманг, сиздан ҳавотир олиб, таксидан тушиб чопдим, раҳматингиз шуми?
- Вой раҳмаааааат, бўлдими? Ёки такси пулини бериб, миндириб юборайми? Ҳааааа, соябонингизга келдингизми? Ёмғир тинди деб-аааа???, - деди ҳудди устимдан кулгандек бўлиб.
- Садқаи одамгарчилигим, нега ҳамма қизлар ҳамма йигитларни бир хил деб ўйлашади-а??? Куйинганимга арзимайсиз экан, йигитнинг нафсониятини оёқости қилган қизлардан яхшилик кутмаслик керак, хайр, - дея ортимга ўгрилдим ва оҳиста қадам ташладим.
- Ҳой, ҳооой тўхтанг. Ҳазиллашдим, узр ҳафа қилмоқчи эмасдим, тўхтанг, - дея ортимдан майда қадамлар ташлаб тез-тез келарди. Мен индамай орқамга қарамай кетавердим.
- Йигит кишиям аразчи бўладими, тўхтанг, э майли кетаверинг, - деб жойида туриб қолганини оёқ товушларидан пайқаш қийинмас эди. Ортимга ўгрилиб, унинг ёнига бордим. Иккаламиз бироз сукут сақлаб қолдик, дарё устига қурилган баҳайбат кўприкдан сув жуда чиройли кўринар эди. У биринчи бўлиб гапни бошлади.
- Ҳар сафар сиқилсам шу ерга келаман. Айниқса ёмғир тагида юриб, дарёни томоша қилгим келади.
- Нега сиқиласиз? Дарёнинг нима алоқаси бор.
- Дадам ва ойим мендан бошқа фарзанд кўришмаган, битта қиз билан қолишган. Мактабни битириб, ўқишга киролмадим, эҳҳҳ, ҳаёт гўзал эди, токи эсимни танимагунимча.
- Шунга сиқиласизми? Ўқишга кирмасангиз нима бўлибди, ота-онангиз соғ бўлса, фарзанд биттами ўнтами фарзанд, баъзи ўнта бемеҳр фарзанддан кўра битта меҳрибон фарзанд яхшимасми? Ё бирон муаммо борми?
- Вой, нега сизга дардимни достон қилишим керак экан?
- Мен дўстона суҳбатлашсам дейман.
- Уйимизни тортиб олмоқчи, - деди нотаниш қиз кўзлари намланиб.
- Ким? Нима учун тортиб олади?
- Амаким, дадамнинг укалари. Сизнинг ўғлингиз йўқ, уйни нима қиласиз, бизникида яшангизлар, қизингизни эрга бериб юборасиз, деб уларни ҳар куни қийнашади.
- Ҳужжатлари борми уйнинг?
- Бор, аммо амакимда, нотариусга олиб бормоқчи, дадамга ҳар куни дўқ қилиб кетади. Дадам бориши керак экан, дадам бормаяпти. Онам йиғлагани йиғлаган.
- Ёрдам беришим мумкин.
- Дадамга нима дейман, ким дейман аҳир сизни, мени ўлдиради.
- Мен дадангизнинг олдига бормайман, амакингизнинг олдига бораман.
- Ҳа, айтганча исмим Нуриддин. Сизнинг исмингиз?
- Диёра.
- Менинг ёшим 24 да, ишлайман. Сиз...
- Яхши йигит, чегарадан чиқманг.
- Хўп-хўп, кеч бўлиб қолди. Боринг уйингизга. Мана бу менинг чақирув қоғозим, - дея визиткамни узатдим. Диёра ҳижолат билан қўлига олиб, секин уйига кетишга ошиқди.
- Ҳоҳласангиз кузатиб қўйишим мумкин.
- Йўқ, раҳмат. Ўзим бораман.
- Яхши боринг, қўнғироғингизни кутаман.
- Раҳмат Нуриддин ака, - дея соябонини қўлига олиб уйи сари йўл олди. Бирдан ортига қараб:
- Соябон учун раҳмат, - дея яна равона бўлди. Мен такси тутиб уйга қараб йўл олдим.
Ўша кундан кейин Диёранинг қўнғироғини кутиб чарчадим, ундан ҳа деганда дарак йўқ эди. Орадан икки кун ўтиб эрталаб соат 10 лар атрофида бегона рақамдан қисқа қўнғироқ бўлди. Даров қайтиб чиқдим.
- Алло, ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом, Диёра яхшимисиз?
- Яхши раҳмат. Даров танидингизми Нуриддин ака?
- Ҳа, танимай бўладими сизни?
- Нуриддин ака, оиламизга ёрдамингиз керак. Амаким ҳозир яна келиб кетди. Онамнинг қон босими ошиб кетди яна, дадам эса укам деб милицияга ҳабар бермаяпти.
- Манзилингизни беринг, ҳа йўқ амакингизнинг манзилини.
Манзилни олиб, ўша соҳа бўйича ишлайдиган акам билан айтилган манзил бўйича Диёранинг амакисининг уйига бордик. Эшикни қоқдик, бир одам чиқиб келди, ҳойнаҳой шу бўлса керак зўравон амаки.
- Ким керак?
- Биз шу муассасаданмиз деб ҳужжатларни кўрсатдик.- Сизларга нима керак?
48
1
1