📝«Ёмғир йиғиси... Нодон жигар ёҳуд кўприкдаги бахт»
Ишхонадан чиқишим билан ёмғир шариллаб қўйиб юборди. Кўчада такси кутиб ўтирмасдан бекатга чопдим. Одамлар ғуж бўлиб бекатга киришди. Мен ҳам бир чеккасида омонатгина жойлашдим. Ёмғир шу қадар тез ёғардики, машина трассалари камида 20 см сув бўлиб оқарди. Машиналар, автобуслар қатнова тўхтаб қолганди. Қаттиқ шамол аралаш ёғаётган ёмғир тўхтай демасди. Қўлимдаги соябонимни йиғиштириб, сумкамга солмоқчи эдим ўттиз метрча нарида бир қиз соябонсиз ёмғирда ивиб келарди. Тағинам шошилмасдан, маҳзун бўлиб келарди. Ёмғир эса бутун кийимларига сингиб улгурган, сочлари шамолда ҳилпираб, ёмғир сувини ўзига тортарди. Ҳамма шошиб бекатга, соябон тагига жойлашса, бу қиз ҳамон шошилмасдан, ҳудди дорга маҳкум қилингандек қадам босари. Бекат ёнига келиб, яна йўлида давом этиб, ўтиб кетди. Унинг бу аҳволини кўриб қанақадир раҳмми ё билмайман қандайдир нотаниш ҳис унинг ортидан бор дея такрорларди. Соябонимни ёзиб, ёмғирнинг аламзадалигига қарамасдан нотаниш қизнинг ортидан югурдим. Унча узоқ кетмаганлиги сабабли етиб олиб, соябонни тутдим. Соябоннинг ярмидан кўпига нотаниш қизни ҳимоялаб, ўзим бир четида туриб борардим. Чап елкамга ёмғир шитирлаб, пальтойимга томчилари. Ҳижолат бўлмасин дея ўзим гап бошладим.
- Кечирасиз, ёмғир жуда кучли ёғяпти. Бунақа ёмғирда юрсангиз касал бўлиб қолишингиз мумкин,-дедим тилим зўрға айланиб.
- Сиз кимсиз? Уялмайсизми? Мени тинч қўйинг, -дея соябондан чиқиб, одимлай бошлади. Ёмғир яна-да кучайиб, қаттиқ шамол увилларди.
- Соғлиғингизни ўйланг яхши қиз, сизга ёмонлигим йўқ.
- У ҳинд киноларда бўлади, танишишга баҳоналарни топиш. Мени тинч қўйинг. Қалб жароҳатининг олдида ёмғирлар нима бўлибди, менга раҳмингиз келмай қўя қолсин, шундоғам тилка-пора бўлган юрагимни сиқманг, - деди-ю кўзларидан маржон ёшлар милтирай бошлади.
- Хўп, майли. Фақат соябонимни олинг, мен кетдим, илтимос, қўлимни қайтарманг, -деб соябонни қўлига тутқаздим.
- Олмайман, сиз менга кимсиз? Нега ўзингизни кўрсатасиз бунча, олмайман. Боринг кетинг,-деганча тез-тез қадам босарди. Ёнверимиздан ўтиб кетаётган соябонли ўтгувчилар бизга кўз қирини ташлаб, ёвқараш қиларди.
- Олмасангиз кетмайман. Мана олинг, - дея соябонимни қизнинг қўлига ушлатиб, кейинги бекатга етиб келганимиздан фойдаланиб, бекат тагида ғуж бўлиб турган одамлар орасига сингиб кетдим. Нотаниш қиз соябонимни қўлига олиб, ҳамон яёв кетиб борарди. Бунинг манзили қачон тугар экан, менга номаълум. Такси келиб қолиши билан машинага ўтирдим. Ўзиям роса ярим соатча кутдик бекатда. Ёмғир тугаши билан машиналар қатнови бошлангач, ўз йўналишим бўйича таксига ўтирдим. Таксист амаки қўшиқни баланд қилиб тенглаб кетарди, негадир кайфиятим йўқлиги боис менга бу нарса ёқмади. Чунки номаълум қизнинг бир аҳволда кўриб, унга ачинган эдим.
- Амаки, узр мусиқани пасайтиринг, - дедим зўрға хижолат бўлиб.
-Узр ука, кайфиятингиз йўқдек, тинчликми?
- Ҳа, бироз чарчабман, - дея ўриндиққа чўзилиб, бошимни қўйиб олдим. Шаҳарнинг ўртасидан ўтган дарёнинг устига қурилган баҳайбат кўрикка яқинлашавериб, деразадан табиат манзарасини томоша қилиш учун мўраладим. Ҳа, жуда гўзал манзара, катта дарёнинг устидан ўтган кўприкнинг устида машинада ёмғирлар остида кетиб бормоқдамиз. Дарёнинг бир тарафи қалин арчазор, бир тарафи шаҳар. Кўприкнинг атрофи махсус тўсиқлар билан ўралган, одамлар гавжум шаҳар ҳар томонлама қулай ва тартибли. Шу пайт кўприк тўсиғининг олдида бир қиз соябон кўтарганча дарёга қараб турганини кўриб бир муддат одинги қизни кўриб қолдим. Юрагим шув этиб кетди, бу нима бало ўзини дарёга ташлайдими, дея фикрларим алғов - далғов бўлиб кетди. Миямга келган фикрдан ўзим ҳам чўчиб кетиб, таксистга «тўхтатинг илтимос, - дея шошиб ҳаққини бериб, кўприк томон югуриб борардим. Қўлимдаги сўмкани ағдар - тўнтар қилиб чопар эдим. Етиб бориб, ўзимнинг таниш соябоним соясида турган қизга юзландим.- Нима эсингизни еганмисиз?
59
5
1
1