ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #84015 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

   — Нима дейман,  отаси!?  — зорланди Маъмура опа, — нима десам тўғри бўлади?  Айтинг!?  Ҳаммаси беш бармоғим:  бирини тишласам,  бири оғрийди!  — у энди пиқ-пиқ йиғлашга ўтди, —қариган чоғингда ҳаловатинг бўлсин экан-да!?  Билмадим бу синовлар менга қайси беамаллигим учун бериляпти экан?  Тоиржон  болам,  нима бўлганда ҳам Аллоҳдан қўрқ!  Бу уйда сенинг болаларинг билан тенг баравар бир бегуноҳ яшайди. Мен Севарамни айтяпман.  Бу қилаётган ишларинг унга зулм!?  Зулмнинг жавоби оғир келади билиб қўй! 

   — Нима қил дейсиз,  ойи!? — ингради Тоиржон,— кўряпсизлар-ку  ,  сизлардан беркитиқча иш қилаётганим йўқ. Сарвиноз билан  яширинча никоҳ ўқитиб олсам қўлингиздан нима келарди?  Яшашда давом этаверардингизлар!?  Аммо мен сизлардан маслаҳат сўрадим,  ёрдам кутяпман.
    Сарвинозни юзини ёруғ қилиб никоҳимга оламан. У ўша квартирада яшайверади. Севаранинг ўрни эса шу ерда,  сизларнинг ёнингизда... Нима ёмон ишми шу?.

   — Мендан ҳам маслаҳат сўранг...

   Хонадагилар ялт этиб остонада турган Севарага қараб қолишди.

— Севара, — оғир ютинди Тоиржон,— мен сени ташлаб қўймайман...


—348—



ИЛОН_ЙИЛИ




Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

    Севаранинг бошидан рўмоли тушиб сочлари ёйилиб кетган,  аммо у ҳозир буни фаҳмлайдиган аҳволда эмасди.

   — Тоиржон ака... — ҳўрсинди Севара,  — ташлаб қўйилмайдиган нарсалар кўп бу дунёда...  Мисол учун томорқанинг охиридаги оғилдаги қўйларни ҳам,  ёнидаги товуқларни ҳам ташлаб қўймагансиз. Уларнинг емидан,  сувидан ҳамиша бохабарсиз. Ва шу билан зиммангиздаги маъсулият тамом...  Мен эса бунга кўна олмайман... Узр... Гарчи сиз мени яхши кўриб кетолмаган ,  кўнглимда заррача умид уйғотмаган бўлсангиз ҳам мен учун битта ҳақиқат бор.
   Мен Сарвиноз эмасман!  Мен сизни бошқаси билан бўлиша олмайман. Сиз аллақачон режа тузиб бўлибсиз. Сарвиноз у ерда,  Севара бу ерда яшайди деяпсиз.  Илтимос,  ўзингизни қийнаманг!  Сарвинознинг жойи у ер эмас,  айнан шу ҳовлида. Болаларингиз билан бирга қайтариб келинг уни. Зилола билан Ботиржон ота-онангизни тарбиясини олиб улғайишсин.
    Мен эса эртага бу ерни тарк этаман...

   — Севара қизим, ундай қилманг,— баралла йиғлай бошлади Маъмура опа, — сизсиз нима қиламан. У келиним билан азалдан хамирим ачимаган...

Давоми бор

—349—


🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤99😢46👍18🤔14👏4🔥3