🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Собиқ қайнонаси билан учрашганига хафта тўлганда Тоиржоннинг устахонасида ўша таниш йигит кўринди. Бу охирги учрашувларида Шаҳодат опани қўлтиқлаб олиб кетган йигит эди.
— Ассалому алайкум, сизни бир дақиқага мумкинми?
— Ваалайкум ассалом, — Тоиржон қорамойга ботган қўлини ёнида турган латтага артганча йигитни кираверишдаги чинор тагига бошлади, — эшитаман қулоғим сизда.
— Тоиржон ака, — деди йигит айб иш қилгандек муштига йўталиб, — мен собиқ қайнонангизни жиянлариман. Исмим Нозим.
Тоиржон Нозимга "Яна нима гапинг бор?" дегандек қаради
— Тоиржон ака, мен сизнинг ёнингизга Шаҳодат холамнинг сўнгги илтимосларини бажариш учун келдим. Янаям тўғрироғи васиятларини.
— Тушунмадим, демоқчисиз-ки...
— Холам сиз билан кўришган кундан икки кун ўтиб оламдан ўтдилар. ( Тоиржон беихтиёр юзига фотиҳа тортди) Кеча бир қатор маъракалари ўтгач Сарвиноз опам ва болаларини "дом" га олиб бориб қўйдим. Шаҳодат холам "Нозим, мен оламдан ўтганимдан сўнг Тоиржонни ақалли бир марта бўлса ҳам Сарвиноз ва болаларининг ёнига олиб боришга ваъда бергин" дегандилар. Ҳозир шу ваъдамни бажаришга келдим. Юринг, мен ҳар куни ишимдан жавоб сўролмайман.
—338—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Тоиржон бир зум каловланиб қолди. Аммо орадан кўп ўтмай у Сарвиноз яшайдиган квартира эшиги ёнида турар эди. У ер Тоиржоннинг устахонасидан унчалик ҳам узоқ эмас экан.
— Мен ваъдамни бажардим, — деди эшик қўнғироғини босар экан Нозим, — бу ёғи қандай қарорга келишингиз ўзингизга ҳавола.
Нозим илдамлик билан зинадан пастга тушиб кетди.
Эшик очилиб остонада Сарвиноз кўринди. Унинг йиғидан қизарган кўзлари, ғамдан оқарган юзлари, ўзи барпо қилган ҳаёт синовларида озиб кетган қадди-қомати ҳамон гўзал, ҳамон фусункор эди.
— Тоиржон ака... — беҳол шивирлади Сарвиноз, — сиз!?
Шу пайт ичкари хонадан чиқиб келган Зилола ва Ботиржон онасининг ёнига келиб унинг этакларига ёпишишди.
Болаларни кўрган Тоиржон ерга тиз чўкди:
— Қизиииммм... — бўғиқ овозда шивирлади у Зилолани бағрига олар экан, сўнг Ботиржонга қўл чўзди, — ўғлим...
Кўзларида қўрқув акс этган Ботиржон ўзини онасининг панасига олди.
Тоиржоннинг бўғзига аччиқ бир нима тиқилди. У ёш қуйилиб келаётган кўзлари билан Ботиржонга илтижоли термулди:
— Мен сенинг отангман, болам...
—339—
65
18
4
4
3
2