ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ: пост #83922 — TG.ME

🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

🍂

    Тоиржоннинг кейинги кунларда хаёли бир нарсада бўлиб қолганди. Ўтган хафта устахонага бир йигит келиб уни кўча юзидаги ошхонада бир аёл кутаётганлигини айтганди.
   Тоиржон ўзини йўқлаётган аёл кимлигига ажабланганча ошхонанинг шинам залига кириб борганда у ерда собиқ қайнонаси Шаҳодат опани кўриб ҳайрон бўлди. Бир вақтлар гавдаликкина бўлган, сўзини бировга бермайдиган қайнонаси сўнгги икки йилда озиб  муштдеккина бўлиб қолгани,  буғдойранг юзлари оппоқ оқариб кетганини кўрган Тоиржон каловланиб қолди.

  — Келинг,  болам, — Шаҳодат опа ўрнидан  оғир қўзғалиб,  қоқсуяк бўлиб қолган қўллари билан Тоиржоннинг елкасига қоқиб кўришган бўлди.

   — Ассалому алайкум...

  — Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз,  болам.  Илтимос ўтиринг, — қўли билан рўпарасидан жой кўрсатди Шаҳодат опа, — мен кўп вақтингизни олмайман.

   Тоиржон қайнонасига индамади, унга "Қулоғим сизда" деган каби тикилди.

  — Тоиржон ,  ўғлим. Мен сиздан кечирим сўраб келдим, — овози титради Шаҳодат опанинг, — кўнглим сезиб турибди бу сиз билан охирги учрашувимиз.



—330—


ИЛОН_ЙИЛИ



Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ҳаётий воқеалар асосида

Тоиржон, мен бедаво дардга чалиндим. Минг афсуски, бу дард энг сўнгги босқичда ўзини намоён қиларкан ва унинг даволашнинг имкони йўқ экан.Билиб турганингиздек мен саратоннинг сўнгги босқичидаман. Ҳозир бу ерга келишимнинг ўзи бир мўъжиза. Балки Аллоҳимнинг раҳми келиб, мени даргоҳига чақириб олишидан аввал сиздан кечирим сўраб кўнглимнинг бўшатиб олишга берган изнидир бу. Биласиз,  сиз билан қизимнинг турмуши бемаҳал бузилишининг,  икки болангиз тирик етим бўлиб қолишининг асосий сабабчиси менман.  Айбларимни тан олиб,  кўзим очилганда бари учун кеч бўлганди. "Қизни бузган онаси"  деганлари рост экан. Очиғини айтаман,  қизим Сарвиноз ёмон ҳулқли қиз эмасди. Унга ақл бера бошлаганимнинг дастлабки кунларидан қизим менга жон—жаҳди билан қаршилик қилганди. Мен эса  уни ўз йўриғимга юрмагунча қўймадим. Эрингни ҳаётингизни дастлабки кунларидан гапингни ўтказиб олсанг бутун умр мазза қилиб яшайсан деб таъкидладим. Сарвиноз бошида "Ойижон,  уйдагилардан ажралиб овқат ейсам томоғимдан ўтмай қоляпти,  жудаям қийналяпман"  дея зорланганда,  бечорани "Бу ҳаёт қонуни,  эрнинг вазифаси аёлини бекам-у кўст таъминлаб қўйиш"  дея силтаб ташлардим.


—331—

🌸🌼🩵
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
❤117🤔30🔥23👍11😱4👏2😢2