🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
🍂
Ҳамма нарса бадастир ва тўкин бўлса-ю, ҳаётингда биргина оддий муҳаббатга ўрин бўлмаса бундай яшашнинг қизиғи бўлмас экан. Севиб яшаш яхшими, ёки севилиб?
Агар севсанг қул бўласан, севилсанг малика.
Минг афсус...
Севара Тоиржонга турмушга чиққанидан буён ўтган беш ой ичида на севилди, на эрига кўнгил қўя олди. Кўнгил қўйиш учун ҳам эр дегандан бир оғиз ширин сўз эшитиши, ўша ширин сўзга маҳтал бўлиб йўл пойлаши керак экан аёл.
Тоиржонда эса ширин сўз деган заҳира биринчи муҳаббати билан бирга юрагининг қаърига кўмилган эканми, йўнилмаган ҳассадек беўхшов бўлиб ишдан уйга, уйдан ишга нари бориб, бери келиб юраверди.
Яхшики Севаранинг бахтига тили ширин қайнонаси, дуогўй қайнотаси бор экан. У ана шу нурли инсонларни хизмати билан ўзини алаҳситириб юраверди.
—Болам, — дея ёрилиб қолди бир куни Маъмура опа, — мана келин бўлиб тушганингизга ҳам беш ойдан ошди. Аммо ҳали бирор янгилик ҳақида суюнчилик хушхабар эшитмадик. Энди гап бундай, қизим. Эрта-индин вақт ажратиб Тоиржон билан докторга бориб ўзингларни текширтиринглар. Доктор муолажа ёзиб берса олинглар. Қаратган қараб ўтирмайди, болам. Худойим ҳам "Сендан ҳаракат, мендан баракат" деб қўйибди.
—328—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Ойижооон... — Севара ийманиб ерга қаради.
— Ҳа болам?
— Мен бу ҳақда ўғлингизга айта олмайман. Уяламан...
Келинининг лоладек қизариб кетган юзларига қараб Маъмура опанинг меҳри жўшди.
— Вой ўзим ўргилай. Майли сиз айтолмасангиз айтманг. Тоиржон ҳали ишдан қайтганда ўзим ётиғи билан тушунтираман. Сиз ҳотиржам ишларингизни қилаверинг.
Кечги таомдан сўнг ётоқхонага кирган Тоиржон Севарага синчков тикилди.
— Докторга борайлик деб ойимга сен айтдингми? Менга қара Севара, нимани хаёл қилган бўлсанг ҳам бир нарсани ёдингда тут! Менинг докторга боришимга, муолажа олишимга ҳожат йўқ! Шундоғам иккита болани туғдириб қўйганман ман! Керак бўлса ўша докторингга ўзинг бор. Қаршилигим йўқ, негаки болалик бўлмаётганимизга иккимиздан биримиз айбдор бўлсак, у ҳам бўлса сен бўласан... — Тоиржон шундай деб ётоққа чўзилди-ю, устига чойшаб тортди.
Севаранинг шаҳло кўзлари ёшга тўлди...
—329—
63
20
4
2
1