🚨🚨🚨:
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
— Бунинг бари ҳаяжондан, — деди Машҳура Ҳусанга суянганча, — негадир бошимнинг айланиши қолмаяпти. Мени шифокор айтган жойгача кузатиб қўйсангиз.
Машҳура бу ҳақда сўрамаса ҳам Ҳусаннинг ўзи кўмакка шай турганди. Шифокор аёлига ҳомиладорлик тести тутқазгач унинг кўнглида "йилт" этган умид учқунлаганди. "Наҳотки, Машҳура ҳомиладор бўлса?"
Ҳусан Машҳуранинг аёллар хонасига кузатиб борди ва ўзи ташқарида кутиб турди. То Машҳура чиққаничалик бўлган вақт Ҳусан учун асрга татигандек бўлди. Хаёлида Машҳура ҳомиладор-у, бир неча ойлардан сўнг у ота бўлади. Қизиқ гўдаги қиз бўлармикан, ё ўғил? Майли қиздир, ўғилдир, ота-онасининг кўзини қувонтириб тўрт мучаси соғ дунёга келса бўлгани.
Ваниҳоят эшик ёнида Машҳура кўринди. Бахтга қарши унинг кўзлари жиққа ёш эди.
— Машҳура!? — Ҳусаннинг тарвузи қўлтиғидан тушгандек бўлди
—326—
ИЛОН_ЙИЛИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳаётий воқеалар асосида
Машҳура алам билан бош чайқади:
— Йўқ, Ҳусан ака... Йўқ... Мен ҳомиладор эмас эканман.
Ҳусан юрагидан сизиб чиқаётган изтиробларини бўғзидан ҳатлатмади, бу унинг учун осон бўлмаётгани пир-пир учаётган ёноқларидан маълум эди:
— Қўй Машҳура... Юрагингни эзма. Бу ҳали дунёнинг охири эмас...
Ҳусан ва Машҳура шифокорнинг қабулига қайтиб келганларида гўёки яқин жигарбандларини йўқлик қарига топширган каби кайфиятда эдилар.
— Ўзим ҳам шундай тахмин қилгандим, — деди шифокор кутилмаганда уларни ажаблантириб, — бу ҳолат ҳомиласидан бевақт айрилган, узоқ вақт юкли бўла олмаган, шу ҳақда уззу-кун ўйлайдиган аёлларда кузатилади. Уларнинг миялари узоқ вақт шу хаёллар банд бўлганликлари сабабли организм "соҳта ҳомиладорлик" ҳолатини ишлаб чиқаради. Бу ҳолат фан тилида "Псевдоциез" деб ҳам аталади. Қисқаси сиз овқатдан заҳарланмагансиз, шунчаки руҳан чарчагансиз. Насиб қилса буларнинг бари ўтиб кетади.
—Жон синглим, — шифокор меҳр билан Машҳуранинг қўлига кафтини қўйди, — ўзингизни қўлга олинг. Бу навбатдаги ҳомиладор бўлиш учун жуда муҳим. Сиз ҳали узоқ муддат йўқотмагансиз, бу эса аҳволни назоратга олишда муҳим омил. Мен ҳозир руҳий мувозанатни тиклаш учун бир неча дорилар ёзиб бераман. Бир шарти уларни ўз вақтида қабул қилишингиз шарт. Мана мени айтди дейсиз, ҳадемай бари ўз изига тушиб кетади.
—327—
57
6
5
2
1