Ассаламу 'алайкум Ўзи бу ҳақида ёзмоқчи эмас эдим. Лекин хаёлимдан… — Steptaker's blog — TG.ME

Ассаламу 'алайкум

Ўзи бу ҳақида ёзмоқчи эмас эдим. Лекин хаёлимдан ҳеч кетмаяпти.

Кеча, паспортимни муддати тугагани сабабли ID карта олгани давлат хизматлари марказига борган эдим. Олдиндан тўлов қилиб, кунини белгилаб бордим. Соқолим сабабли менга янги ID карта беришмади (бунга нолиш сифатида қараманг). Нима сабабдан рухсат берилмади, нима асосида савволаримга - шунчаки рухсат йўқ. Тушуняпсизми, ҳеч бир қонун йўқ, лекин тақиқ бор. Шикоят қилсам бўладими десам, албатта бўлади деб айтишди, лекин бир хизматчи қилмаганингиз яхши, чунки қора рўйхатга тушасиз, сизни текширишади, деб айтдилар. Мен ҳам, ҳа майли кимга нимани исботлайман деб майли деб қайтдим.

Пиво фестивали ўтқазишди, ҳамма жойни фахшга, харомга тўлдиришиб. Ўзимдан ҳам ранжидим ҳеч нарса қила олмаганимдан бунга қарши, ҳеч бўлмаганда қарши фикр ёзмаганимдан.

Уларни қанчалик ҳақлари бўлса, мусулмонларни ҳам шунчалик ҳақлари бор, мусулмонлар ҳам шу давлат Ватандошлари. Нимага кимгадир ишланган қонун бошқаларга ишламайди?

Нимага керакли бўлган қонунлар ишламай, умуман йўқ қонунлар ишлайди?

Ҳа майли, куйинганим қаерга ҳам борарди...
June 15, 2026 625 7 3