❗️Магистратурага қабул бошланди 2026/2027-ўқув йили учун давлат олийгоҳларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули 1–30 июль кунлари my.edu.uz платформаси орқали онлайн амалга оширилади. Магистратурага танловда иштирок этиш учун бакалавр дипломи ҳамда мутахассислик бўйича белгиланган даражадаги миллий ёки халқаро чет тили сертификати талаб этилади. Шу билан бирга, Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари, республика фан олимпиадалари ғолиблари, кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлган ногиронлиги мавжуд шахслар ҳамда бакалавриатни хорижий тилда тамомлаган битирувчилардан чет тили сертификати талаб этилмайди. Магистратурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг мутахассисликлар кесимидаги рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Бошқаларга ҳам тарқатинг! #Qabul2026 #magistratura #abituriyent Қабулга оид янгиликлар: 👉 @davlattestmarkazi
1
1
1