SN - Savdo-sanoat palatasi Samarqand viloyati hududiy boshqarmasi: post #18072 — TG.ME

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндиришнинг янги механизми жорий этилади
 
“Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларни қисқартиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–176-сон, 27.08.2026 й.) қабул қилинди.

 
📃 Фармонга кўра, тадбиркорларга экспорт операциялари бўйича активларнинг белгиланган муддатларда репатриация қилиниши таъминланмаган ҳолларда юзага келган дебитор қарздорликни ўз маблағлари ҳисобидан сўндиришга рухсат бериш бўйича 2027 йил 1 январга қадар бўлган муддатга 1 марталик умумдавлат акцияси эълон қилинади.
 
💼 Акция:
 
◾️ушбу Фармон кучга кирган санага қадар ташқи савдо шартномаси бўйича товарлар, ишлар ёки хизматлар амалда экспорт қилинган, бироқ хорижий контрагент томонидан тўлов белгиланган муддатларда амалга оширилмаганлиги сабабли юзага келган ва “E-kontrakt” ташқи савдо ахборот тизимида муддати ўтган сифатида қайд этилган дебитор қарздорликларга нисбатан татбиқ этилади;
 
◾️ устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав капиталида ушбу ташкилотлар улуши 50 фоиз
ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
 
🗓 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ҳолатларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарима миқдори суд томонидан 2 бараварга камайтирилади:
 
◾️ резидентнинг ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминлаш бўйича виждонан ҳаракат қилган ҳолда ўзига боғлиқ барча чораларни, шу жумладан суд, арбитраж ёки бошқа мажбурий ундирув воситаси орқали
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўрганлиги;
 
◾️ ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми репатриация қилиниши таъминланганлиги;
 
◾️ ташқи савдо шартномаси бўйича хорижий ҳамкор жойлашган ёки тўлов амалга ошириладиган давлатда юзага келган ҳаммага маълум бўлган халқаро санкциялар, банк ва тўлов тизимларидаги чекловлар ёки валюта операцияларига оид тақиқлар сабабли активларни репатриация қилиш имконияти чекланганлиги.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
ПФ-176.pdf1.6 MB · PDF
August 30, 2026 55 1