СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ Ўттиз икки йил муқаддам ўрта мактабни олтин медал… — Motivation — TG.ME

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ


Ўттиз икки йил муқаддам ўрта мактабни олтин медал билан тамомлаганимда сўнгги қўнғироқ тадбирида битирувчи ўқувчи сифатида хаёлимдан ўтказган ўйларим


Ёш эдим, ғўр эдим, беғубор ...
Шўх эдим “ёғоч от” – тол минар.
Соғиниб кетяпман болалик ,
Юрагим сен томон талпинар.

Илк қалам тутқазган устозим,
Шу иссиқ чеҳралар, шу нигоҳ.
Наҳотки кетяпман мен сиздан...
Чалинмай тургин жон қўнғироқ !

Ўқидим, ўргандим, ўйнадим,
Ва топдим бир талай зўр ўртоқ.
Йиллар ҳам ўтдими бир зумда...
Чалинмоқ истайди қўнғироқ.

Наҳотки, тугади болалик,
Дил вақтга “тўхта” деб ялинар.
Кетгим ҳеч келмайди мактабдан,
Лек, сўнгги қўнғироқ чалинар....

Хайр, жон қадрдон мактабим,
Истамай кетяпман мен бироқ ...
Тушунгин келажак кутмоқда,
Чалинар ҳам сўнгги қўнғироқ.


Бахтиёр Толипов
May 24, 2024 102