Динамо» 3 январдан Тошкентда йиғин бошлайди. БААда ҳам ўқув-машғулот… — SAMARKAND FUTBOLI (DINAMO) — TG.ME

«Динамо» 3 январдан Тошкентда йиғин бошлайди. БААда ҳам ўқув-машғулот йиғини режалаштирилган

«Динамо» жамоаси 3 январдан Суперлига-2025 мавсумига тайёргарликни бошлайди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз 3 январдан Тошкентда мавсум олди режаси доирасида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Самарқанд жамоаси пойтахтдаги йиғин доирасида 8 январ куни «Хоразм»га қарши назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган. 13 январда эса «Бунёдкор»га қарши майдонга чиқади. Бу йиғинда таркибда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

«Динамо» жамоаси январ ойининг иккинчи қисмида Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда яна батафсил маълумот берилади.

👉 @FCDinamo1960
👍6
December 30, 2024 7.6K 3