Даннинг—Крюгер эффекти Бу эффектнинг тўлиқ таърифи қуйидагича… — Reminders • Trade — TG.ME

​​Даннинг—Крюгер эффекти

Бу эффектнинг тўлиқ таърифи қуйидагича:
Қобилияти паст бўлган одамлар нотўғри хулосалар чиқаради ва муваффақиятсиз қарорлар қабул қилади, аммо ўз хато ва камчиликларини англаш даражаси ҳам паст бўлгани учун, улар бу хатоларни тушуна олмайди.

Хатоларни тушунмаслик, инсонда ўз фикрининг тўғрилигига ишонч пайдо бўлишига олиб келади ва натижада ўзини бошқалардан устун ҳисоблайди.
Шу тариқа, Даннинг—Крюгер эффекти — бу психологик парадокс бўлиб, у ҳаётимизда тез-тез учрайди: кам тажриба ва билимга эга инсонлар ўзларини мутахассис деб ўйлашади, билим ва тажрибаси юқори бўлганлар эса ўз кучига шубҳа билан қарайди.

Даннинг ва Крюгер ўз тадқиқотларига асосида машҳур шахслар — Чарльз Дарвин ва Бертран Расселнинг сўзларига қайтишган:

Чарльз Дарвин:
Жаҳолат кўпроқ ишонч туғдиради, билим эса шубҳани.


Бертран Рассел:
Замонамизнинг қайғули жиҳати шундаки: ўзига ишонганлар — кўпинча аҳмоқлар, тасаввур ва билимга эга инсонлар эса кўпинча шубҳаланувчи ва иккиланувчан бўлади.


#psixologiya
───── ◉ ─────
@reminderstrade
April 15, 2025 1.2K 13