12301. Сизларнинг яхшиларингиз...
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз, агар тушунса, ахлоқи гўзал бўлганингиздир”, дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи...”.
4 “...ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар.
Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ривояти.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Сизларнинг яхшиларингиз – хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз дунёсини деб охиратини тарк этмаганларингиздир...”, дедилар.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”, дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

3September 8, 2026 275 2