АЁЛ КИШИНИНГ ТЎПИҒИ НАМОЗДА ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ #намоз ❓ 2220-САВОЛ… — RAXIM UZ | Rasmiy sahifa — TG.ME

АЁЛ КИШИНИНГ ТЎПИҒИ НАМОЗДА ОЧИЛИБ ҚОЛИШИ
#намоз

2220-САВОЛ: Намозда аёл кишининг тўпиғи очилиб қолса, унинг намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг тўпиқлари авратга киради. Уларни яшириш шарт ҳисобланади. Бироқ намозда тўпиқ очилиб қолиши билан намоз бузилмайди. Чунки шариатимиз намознинг дуруст бўлиши борасида аврат аъзоларидан бирортасининг тўртдан бир (1/4) қисми очилишини эътиборга олган. Шунинг учун, агар аврат аъзоси тўртдан бир қисмидан озроқ очилиб қолса ёки намозни бошлаётган вақтдаёқ тўртдан бир қисмидан озроқ очиқ бўлса, намоз дуруст бўлаверади.
Тўпиқ ўзи мустақил битта аъзо эмас, балки болдир билан қўшилиб битта аъзо ҳисоблангани сабабли фақатгина тўпиқнинг очилиб қолиши аврат аъзосининг (болдир ва тўпиқ қўшилган ҳолдаги) тўртдан бир қисмига етмайди. Шу боис, фақат тўпиқнинг ўзи очилиб қолиши билан намоз бузилмайди.
Бу ҳақда аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَالصَّحِيحُ أَنَّ الْكَعْبَ لَيْسَ بِعُضْوٍ مُسْتَقِلٍّ، بَلْ هُوَ مَعَ السَّاقِ عُضْوٌ وَاحِدٌ
“Саҳиҳ гап шуки, тўпиқнинг ўзи мустақил аъзо эмас, балки у (аврат борасида) болдир билан битта аъзо саналади”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

ЭНГ САРА МАЪЛУМОТЛАР!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@raximuz
❤2👍1
September 2, 2026 181 2