Ҳурматли Кореяга оиласини F-3 визаси билан олиб келган юртдошлар!… — ❤️RA‘NO Opa KOREYA — TG.ME

👉 Ҳурматли Кореяга оиласини F-3 визаси билан олиб келган юртдошлар!

🙏Илтимос, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни давлат тиббий суғуртасига ўз вақтида рўйхатдан ўтказинг.

Ҳаётда нима бўлишини ҳеч ким олдиндан билмайди. Худо асрасин, аммо касаллик ёки бахтсиз ҳодиса кутилмаганда содир бўлиши мумкин.

Яқинда бир оила шундай ҳолатга дуч келди. Аёли Кореяга келганига 45 кун бўлган, лекин ҳали иммиграциядан ҳам, давлат тиббий суғуртасидан ҳам ўтмаган экан. Тўсатдан аппендицит бўлиб, шошилинч жарроҳлик қилишга тўғри келди. Суғурта бўлмагани сабабли даволаниш харажатлари жуда катта бўлди.

😢Бундай ҳолатлар болалар билан ҳам юз бериши мумкин.
Афсуски, суғуртаси йўқлиги учун фарзандини касалхонага олиб боришни кечиктирадиган ота-оналар ҳам учрайди.
🥲 Бунинг энг оғир оқибатини эса бегуноҳ болалар ҳис қилади.

🆘Давлат тиббий суғуртаси кутилмаган касаллик ёки жарроҳлик ҳолатларида катта молиявий юкни енгиллаштиради.

👏 Оилангизни асранг, фарзандларингиз соғлиғини хавф остига қўйманг. Суғуртани ўз вақтида расмийлаштириш — ҳар бир ота-онанинг муҳим масъулиятидир.

🇺🇿❤️ Ishonch bor joyda – natija bo‘ladi.

🆘Hujjatlaringizni tasodifga emas, mutaxassisga ishonib topshiring.
💯Shunda barcha hujjatlaringiz qonuniy, to‘g‘ri va doimo tartibda bo‘ladi.

📌 Ishonchli notarius, apostil va immigratsiya hujjatlari xizmatlari – Ra'no opa bilan.

🌹 Ra'no opa – ishonchingizga munosib xizmat!
❤️🇺🇿 @rano75
👍112❤64👏7😢3😍1
July 20, 2026 32.9K 26