Мен югурардим. Нафасим бўғзимга тиқилиб, оёқларим заифлашаётганини…

Мен югурардим. Нафасим бўғзимга тиқилиб, оёқларим заифлашаётганини ҳис қилсам-да, тўхташга журъатим етмасди. Кўзларимга ёш тўлиб, қоронғиликни бузиб ўтиш қийинлашган эди. Биргина нарса аниқ: тўхтасам — тамомман.
Бирдан ёнимда қора машина сирғалиб келиб тўхтади. Тормознинг чийиллаши юрагимни тешиб ўтди.
Эшик очилди… у тушди.
Ўша совуқ нигоҳ. Ўша жирканч кулги.
— Мана сен қаерда экансан… — унинг шивири суякларимни музлатди. — Топдим сени, гўзалим. Давом эттирамизми?
Мен ортга қадам ташладим. Юрагим бўғзимга тиқилиб кетди. Қадам товушлари яқинлашарди.
— Яқинлашма! — овозим титради, лекин у тўхтамади.
— Жим… — деди у, кулгисини яширмай. — Ҳали ҳаммаси энди бошланади.
❤12
January 22, 2026 4.8K 3