Биз ўпишардик. Тўхтовсиз, эҳтирос билан. Мен унинг кўйлагининг тугмаларини ечдим, у ҳам менга тақлид қилиб, менинг қора ва оқ чизиқли, юмшоқ блузамни еча бошлади.
Бўйнимга бўлаётган ўпичдан бошим орқага кетди.Унинг ҳидидан бошим айланар, ҳушим тарқарди. Сўнг у мени столга ётқизди. Блузкам тепага кўтарилиб кетди, Унинг иссиқ лаблари бўйнимдан пастга, ёқагача, ундан ҳам пастга тушар эди. Мен эса сабрсизликдан лабларимни тишлаб, стол четини маҳкам сиқардим. У мен томонга эгилди, икки қўли билан стол юзасига суянди ва эҳтиросли ўпични давом эттирди. Биз чегаранинг энг охирига келиб қолган эдик...
Ва айнан шу вақт эшик шиддат билан очилди ва...
БЎСАЛАР ОҒРИСИ



