Президент Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари билан:
Улуғбек Миркамалович Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди;
Жамшид Жахонгирович Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Атабек Валижанович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Сардор Алишерович Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
September 5, 2026 7.7K 63