Профилактика инспекторларининг ҳуқуқий мавқеи ва хизмат масъулияти оширилади
Қарорга кўра, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва аҳоли билан яқиндан ишлаш бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасиниманзиллиташкил этишда қуйидаги тартиб ўрнатилади: профилактика инспектори касбий фаолиятининг устувор мақсади унга нисбатан аҳоли ишончининг юқори даражасига эришиш ҳамда хизмат жойида жиноятчиликни жиловлаш этиб белгиланади; профилактика инспекторларига уларнинг касбий фаолиятига доир вазифалардан ташқариқўшимча вазифалар белгиланиши, шунингдек,бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиқ бўлмаган бошқа раҳбарлар томонидан топшириқ ва кўрсатмалар берилишига йўл қўйилмайди; аҳоли томонидан овоз бериш тартибида профилактика инспекторининг касбий фаолиятига нисбатан “ишончсизлик ташаббуси”ни билдириш тизими жорий этилади ҳамда натижада унга нисбатан ички ишлар органлари хизматидан бўшатишгача бўлган жазо чораси қўлланилишига асослар яратилади;
судлар томонидан профилактика инспекторларининг электрон шаклда юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлари бўйича заруратсиз қўшимча равишда қоғоз шаклидаги ҳужжатларни талаб этишга оид амалиёт бекор қилинади. Профилактика инспекторининг хизмат жойидаги касбий фаолияти натижадорлигини баҳолаш қуйидаги устувор мезонларга мувофиқ амалга оширилади: аҳолининг профилактика инспекторига ишончи даражаси; хавф гуруҳига кирувчи шахслар томонидан (аҳолининг ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил тоифаси) ёки уларга нисбатан (ҳуқуқбузарликдан жабрланиш хавфи бўлган тоифаси)жиноят содир этилишидаражаси; шахслар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш даражаси.