Bilasizmi ✅ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал… — POSTDA|Rasmiy kanal — TG.ME

📌 #Bilasizmi

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–302-сон қарори билан жамоат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

☑️ Жамоат хавфсизлиги университетида:
🔹 бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 600 нафар, масофавий таълим шаклида 300 нафар қабул квотаси белгиланади;
🔹 қабул квоталарининг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади;
🔹 «Юриспруденция» йўналишида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қўриқлаш фаолияти бўйича кадрлар тайёрланади;
🔹 масофавий таълимда «Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш» йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

☑️ Дуал таълим тизими жорий этилади:
🔹 1-курсда — 80 фоиз назарий, 20 фоиз амалий машғулот;
🔹 2-курсда — 60 фоиз назарий, 40 фоиз амалий машғулот;
🔹 3-курсда — 50 фоиз назарий, 50 фоиз амалий машғулот.

☑️ Талабаларнинг амалий машғулотлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларида ташкил этилади.

☑️ Университетда хорижий тилларни ўрганиш учун «1+1» дастури асосида ҳар бир курсант ва тингловчига 2 та хорижий тилни мукаммал ўргатиш йўлга қўйилади.

☑️ Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун университетнинг масофавий таълим шаклида белгиланган қабул квотасининг 50 фоизигача бўлган миқдорда тўлов-контракт асосида қўшимча квота киритилади.

☑️ Университетда профессор-ўқитувчилар фаолияти, таълим сифати ва битирувчиларнинг касбий ўсиши мониторинг қилиб борилади.

☑️ Курсантлар (Тингловчилар) томонидан маъруза машғулотларида ва баҳолашда қўлёзма конспектларни мажбурий ёзиш талаби бекор қилинади, улар томонидан белгиланган вақт ва жойларда шахсий компьютер техникаларидан фойдаланиш амалиёти жорий этилади, шунингдек, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган жойларда Wi-Fi зоналари ташкил этилади.

📌 Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–302-сон қарори.

👉
@iiv_huquqiy_targ'ibot
Telegram
Huquqiy targ`ibot
Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal. Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot
❤1
September 5, 2026 381 3