Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди иккинчи ишғол қилиш гуруҳи командири ўринбосари, катта сержант Садриддин Қувватов фидойи ва жасоратли ходимлар сирасига киради. Унинг хизмат фаолияти муносиб баҳоланиб, Президентимизнинг Фармонига мувофиқ, Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан юксак мукофот –“Жасорат” медали билан тақдирлангани ҳам бунинг ёрқин ифодасидир.
Ўз мухбиримиз.
Самарқанд вилояти.