Овоз йиғолмай ютқазган кўчалар нима бўлади? Ҳозир Қонунчилик палатаси… — platforma.uz — TG.ME

Овоз йиғолмай ютқазган кўчалар нима бўлади?

Ҳозир Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда юриб, маҳаллама-маҳалла одамлар билан учрашаётган экан.

Хўш, улар аслида нимани ўрганяпти?
Биринчиси — «Ташаббусли бюджет». Маҳалладаги ички йўллар, тунги чироқлар, эски трансформаторлар, ободонлаштириш ва спорт майдончалари бўйича лойиҳалар жойига чиқиб кўриляпти.

Муҳим тарафи - аҳолига жуда керак бўлган, аммо овоз етмай ютқазиб қўйган лойиҳаларниям алоҳида кўриб чиқишаётгани

Иккинчиси - ишсизлик ва оилалар даромади. Маҳалла «еттилиги» билан ишсизларни касбга йўналтириш, тадбиркорлигини бошлашга ёрдам бериш ва камбағалликдан чиқариш масалалари таҳлил қилиняпти.

Айниқса, ёш оилалар, хотин-қизлар ва даромади йўқ фуқароларга урғу берилган.

@platformauzb
September 4, 2026 10.8K 31