БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИМПОРТ ТОВАРЛАРИ РЎЙХАТИНИНГ КОМПЛЕКС ЭКСПЕРТИЗАСИ ОНЛАЙН ШАКЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Ҳурматли тадбиркорлар ва импорт фаолияти иштирокчилари!
Президентимизнинг “Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини комплекс экспертизадан ўтказиш функцияси “Ўзбекэкспертиза” АЖга ўтказилади.
Мазкур жараёнларни қулай, тезкор ва шаффоф ташкил этиш мақсадида 2026 йил 2 сентябрдан app.expertiza.uz электрон платформасида янги йўналиш ишга туширилади.
🌐 Электрон платформа: app.expertiza.uz
📞 Қўллаб-қувватлаш хизмати: +998 71 230 23 55
📹 Фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Шунингдек, расмийлаштирилган хулосалар бўйича тегишли маълумотлар божхона қўмитаси ахборот тизимларига электрон тарзда юборилади.
📌 2026 йил 2 сентябрдан мазкур хизматдан app.expertiza.uz платформаси орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
@platformauzb
Forwarded fromplatformauzb_live

August 26, 2026 9.4K 32