Ҳа Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган, аммо… — Отабек Артиков — TG.ME

Ҳа Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган, аммо биринчи бўлиб пичоқ ҳам урганини унутмаслик керак.

Сиёсатда ҳеч қачон азалий дўст, ёки азалий душман деган тушунча аниқ баҳо йўқ.
Бугун душман бўлган давлатлар эртага дўстлашиб кетиши мумкин (Японияга атом бомбаси ташлаган бўлишига қарамасдан АҚШ ва Япония бугун дўстона алоқаларда) сиёсатда ҳис, туйғулар, инсонийлик эмас, манфаатлар рол ўйнайди.
Давлатлар ўртасидаги муносабатлар доимий эмас, манфаатлар доимийроқ...

Бугун биз билан оға-ини бўлган давлат бир кун душманга айланмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Сиёсатнинг олтин қоидаси: Ҳеч кимга ортиқча ишонмаслик ва ҳеч ким билан сиёсий зиддиятга бормаслик. Ишон аммо эҳтиёткорликни йўқотма шиори билан яшаш керак.

50 йил аввал оға-ини Украин ва Рус халқи бир кун бирбирини гўштини ейди деса ҳеч ким ишонмасди...

🇺🇿@Otabek
👍81💯44🔥12😡6😁3😢1
September 1, 2026 6.5K 11 18