Генерал майор Олий бош қўмондонга миннатдорчилик билдирмоқда… — Отабек Артиков — TG.ME

Генерал майор Олий бош қўмондонга миннатдорчилик билдирмоқда.

Қашқадарё вилоят ҳокими (Генерал) Муротжон Азимов давлат раҳбари (Олий бош қўмондон)га миннатдорчилик билдирибди. Генерал майор айтаётган миннатдорчилик ичида мендек оддий аскарларни ҳам табриги бор.
Менга ҳам "Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги эсдалик нишони"ни беришди (ҳеч балони қойиллатмаган бўлсам ҳам😊)

Албатта сўнгги йиллардаги ислоҳотларни инкор қилиб бўлмайди. Энг асосий масала ҳозир учинчи жаҳон уруши бўсағасида турган нотинч ва таҳликали дунёда давлатни тинч ва осойишта сақлаш жуда машаққатли иш. Тинч осмон учун раҳмат!

🇺🇿@Otabek
1🔥92👍58😁22💯17🫡84👏3😡1
August 26, 2026 11K 2 30