Мана 3 кундан бери Қарши шаҳри марказидаги свет масаласини ёзиб… — Отабек Артиков — TG.ME

Отабек АртиковБу бирор валломатни ўлимидан олдинги юрак уриши эмас биздаги электр кучланишни кўриниши. Эрталабдан бери шу аҳвол, худди горсветдагилар кўз қисиб ўйнашини тўшакка чақираётгандек свет эрталабдан бери дискотека лампасидек ўчиб ёниб кўз қисади. Қарши шаҳар эмас…
Мана 3 кундан бери Қарши шаҳри марказидаги свет масаласини ёзиб келаман лекин бирор киши келиб "нима бўляпти?" демади, демайди ҳам.

Кучланиш кам, тармоқларни таъмирлаш учун ажратилган маблағлар жойигача етиб бормайди, таъмир учун берилган ускуналар худо билади қайси бурчакда эгамлаб ётган бўлса?...

Шахсан мен қарши шаҳрида яшайдиган фуқаро сифатида Қарши шаҳар ҲЭТ томонидан бирорта трансформатор таъмирланиб, ичига янги тош ёки шунга ўхшаган нимадир қўйилганини кўрмаганман ҳам эшитмаганман ҳам. Ома сал ёғингарчиликда банғиллаб портлаб кетадиган трансформаторлар гумбурлаган овозини кўп эшитиб, кўп кўрганман.

Ҳурматли Қарши шаҳар Ҳудудий электр тармоқлари масъуллари раҳбарингиз кайф қилиб туркияда дам олиб юрибди майли, лекин қолган масъуллар қаерда ким билан дам оляпти?

Нега кучланиш кам, нега трансформаторлар таъмирланмайди, нега аҳолини эшитмайсизлар ва нега ечим қилмайсизлар?

Олаётган ойликларинг камлик қилиб, ишдан кўнгилларинг хиёнат қилган эрдан кўнгли совуган хотинни кўнглидек совуб кетган бўлса келинглар харажатини берайлик токи кўнгилларинг иссиқ-совуқ қилинган ошуқ маъшуқларникидек бир-бирига меҳр оқибатли бўлсин...

🇺🇿@Otabek
👍88😁431
August 20, 2026 7.9K 28