АҚШ ҳавас қиладиган давлатми? Дунё ҳавас қиладиган АҚШда ҳам жиддий… — Отабек Артиков — TG.ME

АҚШ ҳавас қиладиган давлатми?

Дунё ҳавас қиладиган АҚШда ҳам жиддий ижтимоий муаммолар мавжуд.

Мамлакатда бир кечада тахминан 745 минг киши бошпанасиз қолади. Йилига 47,9 млн киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келади, жумладан миллионлаб болалар.

Ҳар йили қарийб 50 минг киши ўз жонига қасд қилади бу кунига 134, тахминан ҳар 11 дақиқада бир киши дегани. Қурбонларнинг аксарияти эркаклар.

АҚШда йилига 20 мингга яқин одам қотиллик қурбони бўлади, уларнинг катта қисми ўқотар қуроллар билан боғлиқ.

Наркотик передозировкаси эса йилига 70-80 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.

Бундан ташқари, ҳар йили 1000-1500 киши полиция томонидан ўлдирилади.

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳам жиддий муаммо: тадқиқотларга кўра, камида ҳар 4 қиздан бири ва ҳар 20 ўғилдан бири болалик даврида жинсий зўравонликни бошдан кечиради.

2024 йилда эса 48,4 млн америкалик алкогол ёки наркотик билан боғлиқ қарамликдан азият чеккан.

Шундай экан, АҚШни фақат бойлиги, осмонўпар бинолари ва юқори технологиялари билан баҳолаб, уни «сеҳрли ва муаммосиз давлат» деб тасаввур қилиш хато.

АҚШдаги муаммолар биздагидан каррасига кўпроқ ва албатта имкониятлар ҳам, аммо хавфсизлик имкониятлардан муҳимроқ деб ўйлайман...

🇺🇿 @Otabek
🔥69👍6228😡7💯3🕊1
August 19, 2026 9.2K 5 52