Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор… — OPER UZ | Расмий канал — TG.ME

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади

Кутилган ва кутилмаган янгиликлар бўлиши кутилмоқда

Кун тартиби: Ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар  тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар, божхона, солиқ органлари бошлиқлари, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, шунингдек иқтисодиёт соҳасига алоқадор барча бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси раҳбарлари, "Ислоҳотлар штаби" аъзолари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари, туманлардаги барча "маҳалла еттилиги" аъзолари ва маҳалла банкирлари таклиф этилган

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
👍233🔥53😁17🤡13🤣7👎3😱1
September 9, 2026 58.8K 165