18 йил — бир инсон ҳаётининг катта қисми. Шу йиллар ичида у ота-онаси ва яқинларидан айрилди. Энг оғири, уларни охирги манзилга кузатишга ҳам имкони бўлмади.
Озодликка чиққан пайтида эса ўзи ҳам ногирон бўлиб қолган эди. Олдида битта катта савол бор эди: ҳаётни энди қаердан бошлаш керак?









