Ўзбекистонда зарарли APK файллари янги ном ва шаклларда яна авж ола бошлади.
Зарарли APK файллари уни очишга ундовчи бир неча психологик ҳужумларга асосланмоқда. Масалан, қизиқувчанлик. Бу турдаги зарарли файллар тўй ёки байрам таклифномаси, МИБ қарздорлиги ва бошқа шу каби шаклларда бўлиши мумкин. «Суратингиз тарқалиб кетибди», «сизни кузатишяпти» каби қўрқувга асосланган турлари ҳам учрайди.
APK файллари киберфирибгарлар учун телефонни очиб берувчи «калит» ҳисобланади. Шу сабабли, бундай файлларни очиш уйга тушаётган ўғрига хонадон калитини бериб, «истаган нарсангизни олиб чиқиб кетаверинг», дейишдай гап. Ўғирланган нарсалар эса шахсий маълумотлар, аккаунт ёки банк картаси бошқаруви, ундаги пул маблағлари бўлиши мумкин.
Киберҳимоя аввало ўз қўлингизда!




