Тошкент шаҳрида умумий қиймати 600 минг доллардан ортиқ бўлган… — OPER UZ | Расмий канал — TG.ME

🚨 Тошкент шаҳрида умумий қиймати 600 минг доллардан ортиқ бўлган наркотик моддалар савдосига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги синтетик наркотиклар фош этилди.

2005 й.т. хорижий давлат фуқароси тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида зип-пакетга солинган кукунсимон модда борлиги маълум бўлди ҳамда у вақтинча яшаётган хонадон ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, турли озиқ-овқат маҳсулотлари номи остида қадоқланган пакетлар ичида 4 кг 133 гр “3-хлорометкатинон”, 403 гр “Амфетамин”, 720 гр “МДМА” ва 20 гр “кокаин” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

🕵️♂️ Ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан наркосавдогарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
👍70🔥12
September 4, 2026 73.2K 51